Болалар бутилкачалари

Болалар бутилкачалари

Бисфенол А (BPA) – пластмассаларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган кимёвий модда. Аслида у эстрогенларга (аёллар гормонига) айнан ўхшаш синтетик модда бўлиб, у инсоннинг саломатлиги учун зарарли модда деб тан олинган. Унинг хавфлилиги шундаки, идишда озиқ-овқат маҳсулотларини узоқ сақлашда ёки иситиш пайтида бисфенол А пластикдан овқат ичига ўтади. Бир қатор давлатларда таркибида бисфенол А моддаси бўлган пластикдан ясалган болалар овқатланиши  учун идишлар (бутилкалар) тақиқланган.

Бисфенол А моддаси қўшилган пластик унинг хавфсиз ўхшаш  моддаларига нисбатан шаффоф ва арзонроқ бўлади. Болаларнинг овқатланиши учун бутилкалар ва идишларни ишлаб чиқаришда тавсия этилган материаллардан бири полипропилендир. У буюмни иккиламчи қайта ишлаш белгисида (учбурчак шаклидаги учта ўқ) 5 сони ва PP ҳарфлари билан белгиланади. Полипропилендан ясалган бутилкалар таркибида бисфенол А бўлмайди, улар жилвасиз сут ранг тусли бўлиб, иссиқликка чидамли бўлади.


Номи Оригинал (группавий) ўрамдаги сони, дона
1 Болалар бутилкачаси, 250 мл. 60
2 Болалар бутилкачаси дастали, 250 мл. 36
3 Болалар бутилкачаси, 125 мл. 50
4 Болалар бутилкачаси дастали, 125 мл. 30