"CHORI PLAST" компанияси 2009 йилдан бошлаб тиббий буюмлар бозорида фаолият кўрсатади, ва аввалдан фақат спринцовкалар ва уларнинг учликларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган эди.
Ташкил этишидан бошлаб, компания импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришни мақсад килган ва ушбу ракурсдаги ривожланиш тарихини бир неча сатрга сиғдириш мумкин:
- 2014 йилда корхонада хантал халталарини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган;
- 2015 йилда корхона томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларининг қатори болалар силикон буюмлари, яъни турли сўрғич ва тиш ёрувчилари, билан тўлдирилди;
- 2016 йилда болалар бутилкачаларини ишлаб чиқариш бошланган;
- 2018 йилда тиббий буюмлар қатори сут сўрғичи ва стерил киндик қисқичи билан тўлдирилди;
- 2019 йилда грелкаларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.
Компания ривожланишининг муҳим жиҳати маҳсулотлар қаторини кенгайтиришга қаратилган жараёнларининг узлуксизлигини (2009 йилдаги 8 буюмдан 2019 йилдаги 37 буюмгача) ҳар бирининг ҳамкорлиги биз учун ниҳоятда қадрли бўлган мижозлар сони ортиши тенденцияси билан бирикмасидир.
Ўйлаймизки, бизни:
- машҳур номлар ва брендлар учун ортиқча пул тўламасликка имкон берадиган ҳаммабоп нархлар;
- ўхшаш чет эл маҳсулотлардан орқада қолишмайдиган маҳсулотнинг сифати ва хусусиятлари;
- ҳар бир мижозга мослашувчан ва индивидуал ёндашувимиз;
- мижоз компанияларнинг ходимларига нисбатан, эгаллаган лавозимидан қатъи назар, яхши ва дўстона муносабатда бўлишимиз;
- маҳсулотни етказишда ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда аниқ иш тутишимиз учун танлашади.